Япония бош вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
Япония бош вазири Фумио Кисида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади, дея хабар беради президент матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, Кисида шу ҳафта охирида мамлакатга келади.
Кисиданинг Ўзбекистонга келиши унинг Марказий Осиё бўйлаб турнеси доирасида режалаштирилган.
Сафар 3 кун, 9-12 август кунларига мўлжалланган бўлиб, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга ташрифларни ўз ичига олади.
Ташрифдан мақсад Япониянинг минтақадаги ресурсларга бой давлатлар билан алоқаларини мустаҳкамлашдан иборат, дейилади баёнотда.
Улашиш:
Шарҳлар