Экология қўмитасида 87,3 млрд сўмлик камомад аниқланди

Молия вазирлигининг матбуот хизмати Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи бюджет ташкилотларининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг мақсадли сарфланиши натижалари ҳақида маълумот берди. Унга кўра, 2017-2020 йилларда тузилмада 87,3 млрд сўмлик камомадга йўл қўйилган, деб ёзади “Спутник” нашри.

Шу билан бирга, қонунбузарликлар чиқиндилар учун махсус техника ва контейнерлар ҳарид қилиш, чиқинди полигонларини қуришга 77,9 млрд сўмлик бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни мақсадли сарфлашда ҳам аниқланган.

Махсус транспорт воситаларидан ўз мақсадида фойдаланмаслик ва ёнилғи-мойлаш материалларини сарфлаш нормаларига амал қилмаслик натижасида Toza hudud ҳудудий дўконларида асоссиз равишда 44,2 млрд сўм сарфланган.

Шунингдек, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига амал қилмаган ҳолда 11,3 млрд сўмлик шартномалар тузилиб, харидлар амалга оширилган.

Текширувлар натижалари бўйича шакллантирилган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.