Экологик партиядан номзод қандай дастур билан чиқмоқда

Фото: Экопартия

9 июль куни Ўзбекистонда навбатдан ташқари президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Anhor.uz номзодларнинг қисқача таржимаи ҳоллари, шунингдек, дастурларини тўплади.

Абдушукур Ҳамзаев 1973 йил 10 декабрда Сурхондарё вилоятида туғилган. 1995 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институтини агроном мутахассислиги бўйича тамомлаган.

2017 йилнинг июнь ойидан бошлаб Ҳамзаев Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида раис ўринбосари лавозимида ишлаб келди. Бу даврда у 2021 йилгача Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти директори ҳам бўлган.

2022 йил июнь ойида Ўзбекистон Экологик партияси раисининг ўринбосари бўлади. Кейин ўша йилнинг декабрь ойида Нарзулло Обломуродов ўрнига раис этиб тайинланади.

30 май куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Экологик партиясининг IV Қурултойида партия Абдушукур Ҳамзаевни бўлажак президентлик сайловларига номзод сифатида кўрсатди.

Номзод ўз Сайловолди дастурида мамлакатни ривожлантириш, унинг келажагини таъминлашга қаратилган ташаббусларни илгари сурган. Дастурда биринчи ўринда: экологик вазиятни яхшилаш, ҳаёт сифатини яхшилаш, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш ва иқтисодий ривожланиш туради. Ҳамзаев тоза ичимлик суви ва чўлланиш муаммоси долзарблигини ҳам таъкидлаган. Абдушукур Ҳамзаев “Яшил ривожланиш учун” шиори остида чиқмоқда.

Дастурда давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини кенгайтириш чора-тадбирларини кучайтириш, маъмурий органлар томонидан жарималардан фойдаланишни қисқартириш, судларнинг ваколатларини кенгайтириш ҳам назарда тутилган.

«Адолат» партиясидан номзоднинг дастури

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.