Сенаторлар инновацион фаолият ҳақидаги қонунни маъқуллади

Сенаторлар инновацион фаолият ҳақидаги қонунни маъқуллади

Айни пайтда “Инновацион фаолият тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маъқуллаган Олий Мажлис Сенатининг ялпи йиғилиши бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Сенат матбуот  хизмати
 
«Ҳозирги вақтда илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш, янги ишланмаларни ривожлантириш, уларнинг ижобий самарага эришиши орқали иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани инновацион ривожлантириш, инновация ва инновацион фаолият соҳасидаги тушунчаларни тартибга солувчи ягона қонун ҳужжати мавжуд эмас эди.
 
Мазкур ҳужжат “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонуннинг мантиқий давоми бўлиб, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг узвий боғлиқлигини таъминлайди.
 
Қонунда инновация ва инновацион фаолият соҳасидаги ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий муносабатлар тартибга солинади. Шу билан бирга, инновацион фаолиятга инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш, бу борада давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳисобланиши ҳам баён этилган.  

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.