Электр энергияси ўчиши сабабли газ қазиб чиқариш ҳажми камайди

Источник: Ilse Driessen/unsplash.com

Соат 03:50 ҳолатига республикада электр энергияси таъминоти 70% га тикланди. Бунда биринчи навбатда аҳоли истеъмолчилари ва ижтимоий соҳа объектлари электр энергияси билан таъминланган, деб ёзади Ўзбекистон Энергетика вазирлиги.

Ҳозирги пайтда мавжуд иссиқлик электр станцияларининг энергоблоклари босқичма-босқич ишга туширилиши давом эттирилмоқда.

Вазирликнинг қайд этишича, юзага келган нозосликлар сабабли мамлакатимиздаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилган. Бу эса, ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келган.

«Шу сабабли иссиқлик электр станцияларида газ босимининг камайиши кузатилмоқда ва бу электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирги вақтда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан келиб чиқиб республикамизнинг айрим ҳудудларида навбатма-навбат электр энергияси етказиб берилмоқда».

Тошкент метроси ўз фаолиятини тиклади. Соат 5:00 дан бошлаб поездлар йўловчиларни одатий жадвал бўйича ташимоқда. Шунингдек Энергетика вазирлиги Тошкент шаҳрида электр таъминоти тўлиқ тикланганини маълум қилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.