Электр энергиясидаги узилишлар ярим соатдан ошган ҳудудлардаги мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилади
Энергетика вазирлиги электр таъминотидаги узилишлар ярим соатдан ортиқ давом этадиган ҳудудларда мансабдор шахсларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилишини маълум қилди. “Республика ҳудудларида ярим соатдан ортиқ давом этаётган электр таъминотидаги узилишлар сабаблари аниқланиб, айбдорлар жазога тортилади”. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган брифингда энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хўжаев маълум қилди, деб ёзади UzNews нашри.
Унинг сўзларига кўра, энергетика тизимидаги йирик авариянинг олдини олиш мақсадида электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансини мувозанатлаш мақсадида қисқа муддатли узилишлар мумкин. «Газета.uz» нашри унинг сўзларидан иқтибос келтиради.
“Биз шундай чораларни кўришга мажбурмиз. Бизда [узилишлар бўйича] статистика мавжуд. Биз ўзимизни оқламоқчи эмасмиз. Кунига 12 соат давомида доимий равишда электр ўчирилиши содир бўладиган ҳудудлар ҳақида аниқ маълумот берсангиз, буни o’rganamiz… Чунки чекловлар жадваллари ишлаб чиқилган. Агар айрим ҳудудларда бу жадвалларга риоя қилинмаса ва ярим соат ёки бир соатга ўчириш ўрнига 12 соатга ўчиб қолса, масъул мутасаддиларга нисбатан чора кўрамиз. Аввало, биз бунинг сабабларини ўрганамиз. Иккинчидан, агар инсон омили бўлган бўлса, ходимларга нисбатан чора кўрамиз”, — деди энергетика вазирининг ўринбосари.
Шерзод Хўжаев “ҳозирги электр энергияси тақчиллиги электр энергиясини 8-10 соатга узиб қўйишни талаб қилмаслигини” таъкидлади.
Шарҳлар