Акбар Тошқулов адлия вазири этиб тайинланди

Источник: пресс-служба центра «Стратегия развития»

Акбар Тошқулов Ўзбекистон адлия вазири этиб тайинланди. Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қарорни имзолади, деб ёзади “Фергана” нашри давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадовга таянган ҳолда.

Акбар Тошқулов 1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 1-даражали адлия маслаҳатчиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ҳуқуқшунос. 2017-2021 йилларда Адлия вазири ўринбосари, сўнгра Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) ректори этиб тайинланган. У ректорликни вазир иши билан бирга олиб борадими ёки йўқми, номаълум.

Ўзбекистон адлия вазири лавозими 15 ноябрь куни ушбу лавозимни эгаллаб турган Русланбек Давлетов давлат раҳбарининг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланганидан сўнг бўшаб қолганди.

Ўзбекистон ҳукуматида Адлия вазирлиги янги раҳбарининг фамилиядоши бор бўлиб, бу олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқуловдир.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.