Энергетика вазирлиги “Газпром” билан газ етказиб бериш бўйича ўрта ва узоқ муддатли шартномаларни муҳокама қилмоқда

Фото с сайта gazeta.uz

“Ўрта Осиё – Марказ” газ қувури орқали Россиядан Ўзбекистонга Қозоғистон орқали газ етказиб бериш бошланди. Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудовнинг таъкидлашича, бу тарихий воқеа, чунки бундан олдин газ Россияга етказиб берилган.

“Бундай қисқа вақт ичида биринчи марта газ ўлчаш станцияси [Қорақалпоғистондаги Бейнеу станцияси] нолдан қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бугундан (7 октябрь – таҳр.) бошлаб эса Россиядан газ ола бошладик”, — деди у.

Россия газини етказиб бериш куз-қиш мавсумида Ўзбекистондаги газ танқислигининг бир қисмини қоплашга ёрдам беради.

“Президентимизнинг [Россияга] расмий ташрифи доирасида биз «Газпром» билан газ етказиб бериш бўйича ўрта ва узоқ муддатли шартномалар бўйича музокараларни бошладик”, – деди энергетика вазири.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.