Энергетика вазирлиги: Ўзбекистонда ягона “энергоҳалқа” тизимини яратиш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги 500-750 киловатт қувватга эга тармоқлар қурилиши ҳисобидан ягона ҳалқа тизимни яратиш режалаштирилаётгани ҳақида билдирди. Шу йил 25 январь куни энерготизимда техник бузилиш содир бўлганди. Ундан барча электр станциялари зарар кўриб, фавқулодда вазиятни яратди.
«Бунга бир қанча сабаблар бор. Жумладан, ягона энергетика тизими 220-500 киловольтли магистрал электр тармоқлар орқали тўлиқ ҳалқалаштирилмаган. Шимоли-Ғарбий ва Жануби-Ғарбий энергоузелнинг асосий қисмида 500 киловольтли тармоқлар йўқ. Баъзи магистрал тармоқлар қўшни давлатлар ҳудуди орқали ўтган», – дейилади вазирлик хабарида.
2026 йилга бориб жами генерация қувватларини 27 400 МВтга, йиллик ишлаб чиқариш ҳажмини 110 млрд кВт.соатга етказиш мўлжалланган.
«Шу боис, мамлакатимизда 500-750 киловольтли тармоқларни қуриш орқали ягона ҳалқа тизимини ҳосил қилиш режалаштирилмоқда», – дейди Энергетика вазирлиги.
Ўзбекистон президенти электр энергияси қувватларини ошириш ҳамда уни етказиб беришни автоматлаштириш бўйича қарор лойиҳасини тайёрлашга кўрсатма берди.
Шарҳлар