Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда

Foto: departament

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нурафшон шаҳри, Зангиота тумани бўлимлари ва “Зангиотатумангаз” ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Р.Д. ва А.З. тумандаги “Маданият” ҳамда “Фаробий” МФЙ ҳудудидаги биноларда тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 417,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Шеробод тумани бўлими ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро С.О. фуқаро U.B.ga тегишли “Қорабоғ” МФЙ ҳудудидаги цехга ўрнатилган электр ҳисоблагичга шикаст етказиб, 186,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.