Энергия самарадор қишлоқ уйлари – Ўзбекистон журналистларининг диққат марказида

Источник: ПРООН в Узбекистане

“Медиаларда иқлим ўзгариши, энергия самарадорлиги, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш, энергия самарадор ва кам углеродли уйлар қуриш мавзусини гендер нуқтаи назаридан қандай ёритиш керак” – журналистлар ва блогерлар учун ушбу мавзуга бағишланган ҳамда республиканинг барча вилоятлари медиаларини қамраб олган тренинглар Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Фарғона, Бухоро ва Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтди. Тренинглар “Ўзбекистонда энергия тежайдиган қишлоқ уй-жойлари қурилишини ривожлантиришга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Бу лойиҳа БМТнинг тараққиёт дастури томонидан Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги билан биргаликда Глобал экология жамғармаси (ГЭФ)нинг  грант кўмаги асосида амалга оширилиб, Ўзбекистон қишлоқлари аҳолисини атроф-муҳитга зарар етказмайдиган яхшиланган ва қулай яшаш шароитлари билан яшашларини таъминлайди.

Тренингларнинг асосий мақсади журналистларни энергия самарадорлиги масалаларини янада кенгроқ ёритиш ва бу орқали энергиядан оқилона фойдаланган ҳолда жамиятни шакллантириш учун медиа воситалари мутахассисларининг касбий ўсишига кўмаклашишдир.

БМТТД / ГЭФ ва қурилиш вазирлиги қўшма лойиҳаси доирасида 2019 йилда Ўзбекистон ҳудудларида энергия самарадор намунавий уйлар қурилиши бошланди. Бугунги кунга қадар энергия самарадор ва энергия тежайдиган ускуналарга эга 22 та кўп қаватли ва 800 та бир қаватли уйлар барпо этилди. Бу уйлар қурилишида қишда иссиқликни сақлаш ва ёзда салқинликни таъминлаш учун энг сўнгги иссиқлик изоляцион материаллардан фойдаланилган. Уйлар, шунингдек, фотоэлектр станциялар ва қуёш сув иситгичлари билан жиҳозланган. Улар электр энергияси истеъмол қилинишини 30% га камайтиради.

Будай ечимлар ривожланган мамлакатлар меъёрларига нисбатан Ўзбекистон уй-жойларига хос бўлган ортиқча энергия сарфининг олдини олади, табиий газни ёқмасдан, атмосферага карбонат ангидрид гази чиқиндилари чиқишини камайтиради.

Ўзбекистонда энергия самарадор уй-жой қуриш ташаббусларини кенг жамоатчиликка етказиш вақти келди. Ўтказилган тренингларда турли хил профессионал даражадаги журналистлар экология, энергетика, ижтимоий ва гендер масалалари бўйича мутахассислар билан учрашиш, мунозаралар, амалий машғулотлар ва ролли ўйинлар давомида олган билимларини тушуниш ҳамда мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлдилар.

Медиа тренерлар ва мутахассислар, журналистларни энергия самарадор уй-жой материалларини тайёрлаш учун зарур бўлган далил ва маълумотлар билан таъминлаб, журналистик иш усулларини таништирдилар.

Иштирокчилар жамиятнинг таҳдидларга нисбатан умумий барқарорлигини таъминлашда журналистика ва энергия хавфсизлигининг замонавий усуллари ва халқаро стандартлари билан танишдилар. Тренинг доирасида иштирокчилар ва маҳаллий энергия самарадорлиги бўйича мутахассислар билан учрашувлар ўтказилди. Суҳбатлар давомида минтақавий амалиётдан олинган аниқ мисоллар асосида қишлоқ жойларида энергия самарадор уй-жой технологияларининг афзалликларини муҳокама қилдилар.

Машғулот давомида энергия самарадор уй-жой қурилиши ташаббусларини матбуотда ёритиш учун зарур бўлган интервю, “сторйтеллинг” (визуаллаштирилган ҳикоя) ва фактчекинг кўникмаларини ўргандик. Булар мен учун янги кўникмалар” – дейди фарғоналик журналист Бобур Каримов.

Тренинг иштирокчилар аналитик суҳбатлар ўтказиш санъатини ўргандилар, турли вазиятлар ва аудиторияда – давлат амалдорлари, энергетика мутахассислари, гувоҳлар, бўлғуси мулкдорлар ва энергия самарадор уй-жойлардан фойдаланувчилар билан энергия самарадор уй-жой ҳақида суҳбат қуришни ўргандилар.

Машғулотлар маҳаллий энергетика мутахассислари ва энергия самарадор уй-жой ихлосмандлари томонидан Ўзбекистон ҳудудларида қурилган энергия самарадор уйларга саёҳатлар билан якунланди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.