Эркак кишининг жасад солинадиган қоп ичида қимирлаётгани акс этган видео Украинада олинмаган
Интернетда, шунингдек ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида репортёр полиэтилен қопларга ўралган бир нечта одам олдида тургани акс этган видео тарқалди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан кадр.
Кўпгина фойдаланувчилар Украинада «саҳна ортидаги» уруш тўғридан-тўғри эфирда тасвирга олинганини тахмин қилишди. Бошқа фойдаланувчилар Украинадаги уруш қурбонлари акс этган видео Польшада саҳналаштирилганини ёзишган. Аслида видео 4-февраль куни Венадаги иқлим ўзгаришига қарши намойиш пайтида суратга олинган. Камера олдидаги шахс Германиядан OE24.TV янгиликлар канали мухбири Марвин Бергауэр эди, деб ёзади ThePrint нашри.
Тарқатилган видеода намойишчи қимирлаётганини кўриш мумкин. Интернетда айланиб юрган бу видео немис тилидаги ёзувларни кўрсатмаслиги учун кесилган. Айрим фойдаланувчилар Украинада тинч аҳоли ўлими ҳақидаги хабарларни “Ғарбнинг тарғиботи” деб аташди.
Шарҳлар