Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Илон Маск билан учрашув ҳақидаги хабарларни қатъиян рад этди
Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравани АҚШ миллиардери Илон Маск билан учрашгани ҳақидаги хабарларни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қатъиян рад этди. 16-ноябрь куни давлат ахборот агентлиги ИРНАга изоҳ берган Эрон ТИВ вакили Исмоил Бағой бу каби даъволарни ёлғон деб атади.
Бағой, шунингдек, “АҚШ оммавий ахборот воситаларининг ушбу даъволарни кенг тарқатганидан ҳайратда эканлигини” билдирди.
НЙТ: Маск ва Эрон вакили АҚШ-Эрон муносабатларидаги кескинликни муҳокама қилган
Тҳе Неw Ёрк Times газетаси 14-ноябрь куни икки аноним эронлик амалдорга таяниб хабар беришича, Тесла ва СпаcеХ компаниялари асосчиси Илон Маск, АҚШда президентликка сайланган Доналд Трамп томонидан янги ҳукумат самарадорлиги бўйича бўлим раҳбари этиб тайинланган, 11-ноябрь куни Нью-Йоркда Амир Саид Иравани билан учрашган. Учрашувда Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги кескинликни юмшатиш йўллари муҳокама қилинган. Музокаралар бир соатдан ортиқ давом этган ва «махфий жойда» ўтказилган.
Газета манбаларига кўра, ушбу учрашув Теҳронга АҚШ расмийлари билан бевосита мулоқот қилмасдан муқобил йўл топиш имконини берган. НЙТ манбаларидан бири Иравани музокаралар давомида Маскга Эрон санкцияларини бекор қилишга эришиш ва ўз бизнесининг бир қисмини Теҳронга кўчиришни таклиф қилганини айтган.
Доналд Трамп штабидаги алоқа бўйича директор Стивен Чунг «юз берган ёки бўлмаган шахсий учрашувлар» ҳақидаги хабарларни изоҳлашдан бош тортди. Маск ва Эроннинг БМТдаги вакиллиги ҳам музокаралар юзасидан изоҳ бермади.
Шарҳлар