Йил якунигача “тез ёрдам” хизматига 610 та Volkswagen Caddy автомобиллари тақдим этилади
Бугун Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари соғлиқни сақлаш бошқармалари филиалларининг тез тиббий ёрдам хизматларига яна 50 та А тоифадаги Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам автомашиналарини етказиб бериш бошланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хабар беради.
Йил охиригача ҳудудларга 610 дона ана шундай машинани етказиб бериш режалаштирилган.
“Сўнгги русумдаги ва замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ушбу автомашиналар халқаро талабларга тўлиқ жавоб беради, салони эса беморлар ва тиббиёт ходимлари учун қулай шароитларни таъминлайди”, — дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, янги машиналар эскирган Damas автомобилларининг ўрнини эгаллайди. Тез ёрдам хизмати Damas автомобилларидан 2025 воз кечишни режалаштирган. 2021 йилда тез тиббий ёрдам хизмати учун Damas автомашиналарини сотиб олиш ҳолатлари кузатилганди.
Шарҳлар