Фирибгар яқин танишининг пулларини ўзлаштирди
Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида яшовчи 52 ёшли аёл Р.Н. ариза билан мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган банк картасидан 1.550.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштрилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида 33 ёшли аёл Ю.А. содир этганлиги аниқланган.
Хабарга кўра, «гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган аёл Ю.А., жабрланувчи Р.Н.нинг яқин таниши эканлиги ва унга билдирмасдан сохта ҳаволани «СМС» хабарнома орқали юбориб, шахсий маълумотларини қўлга киритган ва унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган. Жиноятчи 1.550.000 сўм пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган».
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, (аёл) Ю.А.инг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «б» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Шарҳлар