Жиззахда Damas ҳайдовчиси 14 нафар йўловчини ташигани аниқланди
Жиззах вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган Damas ҳайдовчиси 14 нафар йўловчини (автомобиль 7 йўловчига мўлжалланган) олиб кетаётгани аниқланган. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати хабар берди.
«ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилиб, автомашина жарима майдончасига қўйилган», – дейилади хабарда.
Бу каби қоидабузарликлар Ўзбекистонда кенг тарқалган. Кўпинча болалар боғчаси тарбияланувчилари ҳудудларда Damas’да ташилади. Илгари 20 дан ортиқ болани бундай транспорт воситасида ташишнинг бир неча ҳолатлари қайд этилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар