Зеленскийни ўлдиришга уринган Давлат қўриқлаш бошқармаси полковникларини қамоққа олиш тафсилотлари маълум бўлди

Фото: СБУ

Украинада Россия махсус хизматларининг топшириғига кўра, президент Владимир Зеленский,  Украина хавфсизлик хизмати раҳбари Василий Малюк, Разведка бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов ва бошқа юқори мансабдор шахсларни ўлдиришга уринган икки нафар Давлат қўриқлаш бошқармаси (ДҚБ)нинг полковниги ва учта бошқа шахс қамоққа олинган. ДҚБ полковникларини қамоққа олиш тафсилотлари маълум бўлди.

Қамоққа олиш шанба куни бир вақтда амалга оширилган. Полковник Андрей Гук Конча-Заспеда, у ердаги 500 метр квадратдан ортиқ майдонга эга хусусий уйида қамоққа олинган. Тинтув вақтида 24.02.22 да йўқолган деб ҳисобланган қуроллар топилган. Шунингдек, уларнинг Россия махсус хизматлари билан алоқаси борлигини исботловчи далиллар қўлга киритилган, деб ёзади “Страна” нашри. Бундан ташқари, портлатиш қурилмалари ҳам омусодара қилинган.

Иккинчи  полковник – Деркачни Суми областида қўлга олинган, у областга Пасха байрамига борган.

Ушбу воқеалар муносабати билан Давлат қўриқлаш бошқармаси бошлиғи Сергей Руднинг истеъфоси масаласи кўтарилиши мумкин, чунки Андрей Гук унга яқин одам ҳисобланган. Рудь уни бошқармага олиб келган ва ўринбосар лавозимига тайинлаб, унга генерал унвонини беришни режалаштирган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.