Жиззахда эркак қўшниси томонидан ўлдирилди

Foto: uznews.uz

Ижтимоий тармоқларда “Даладан жонсиз одам топилди” изоҳи билан тарқалган видеотасвирга Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирилди.

Маълум бўлишича воқеа ушбу Жиззах вилоятида содир бўлган. Марҳум вилоятнинг Фориш тумани Қорабдолота маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи А.П. акс бўлиб, у маҳалладоши С.Р. томонидан тош билан етказилган жароҳат оқибатида вафот этган.

Айбланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.