Йод миқдори кам бўлган ёки умуман бўлмаган ош тузи намуналари миқдори 20 % гача камайтирилди
Ўтган давр мобайнида таркибида йод миқдори кам бўлган ёки умуман бўлмаган ош тузи намуналари миқдори 20 % гача камайди, деб хабар бермоқда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати.
Республика бўйича ҳудудларда 56 та ёдланган ош тузини ишлаб чиқариш корхоналари ва 46 та уларни қадоқлаш цехлари фаолият юритиб келмоқда.
Жорий йилнинг 6 ойи давомида 12 та ёдланган ош тузини ишлаб чиқариш корхоналарида ўтказилган текширишлар давомида 1563 кг 720 гр калий йодат заҳираси мавжудлиги аниқланган.
Ушбу текширишлар давомида лаборатория таҳлиллари учун олинган 39 та намуналардан 4 та намуна белгиланган меъёрларга жавоб бермаганлиги сабабли, уларни қайта ёдлаш бўйича кўрсатмалар берилиб, қайта ёдлашга юборилган.
2024 йилнинг ўтган даври давомида озиқ-овқат ишлаб чиқариш корхоналарида текширишлар давомида лаборатория таҳлиллари учун олинган 96 та, савдо ва умумий овқатланиш корхоналаридан 350 та Мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, даволаш профилактика муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларидан 3005 та ёдланган ош тузи намуналардан 1123 (37%) таси белгиланган меъёрларга жавоб бермаганлиги аниқланиб 54367 кг ош тузи маҳсулоти қайта ёдлаш учун ишлаб чиқариш корхоналарига қайтарилган.
Шарҳлар