Ёлғон бизнесга чорловчи видеолар тарқалмоқда
Сўнги кунларда ижтимоий тармоқларда ҳамда телеграм мессенжерида Онлайн иш шароитлари «Алҳамдулиллаҳ» телеграм каналига ўтинг»дея таъкидланиб, интернет фойдаланувчиларига тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар томонидан хабарлар тарқатилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва ҳақиқатга мос келмайди.
Агар Сизда ҳам шундай ҳолат кузатиладиган бўлса дарҳол 102 ёки 1102 ишонч рақамларига мурожаат қилинг! Унутманг, юқоридагидек видео тайёрлаб бериш ҳам жавобгарлликка сабаб бўлади.
Улашиш:
Шарҳлар