Юнусобод туманидаги янги қурилаётган бинода содир бўлган ёнғин бартараф этилди(Фото)

Foto: Bobur Karimov

23 июль куни соат 12:35 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Ш.Рашидов кўчасида жойлашган янги қурилаётган бинода ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, зудлик билан 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғин жойига етиб бориб, бартараф этиш ишларини олиб борган. Кўп қаватли янги қурилаётган бинонинг том қисмида содир бўлган ёнғин соат 12:56 да бартараф этилган.

«Ёнғин натижасида бинонинг том қисмидаги қурилиш маҳсулотлари ёниб зарарланган. Ёнғин-қутқарувчиларнинг тезкор саъй-ҳаракатлари туфайли ёнғиннинг кенгайиб кетиши олди олинди ва қисқа вақт ичида ўчирилди. Асосий бинога зарар етмаган», – Тошкент шаҳар ФВБ Ахборот хизмати бошлиғи майор Қурбонов Зуҳриддин.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.