Юнусободда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди
13-ноябрь куни Тошкент шаҳрида таъмирлаш ишларини олиб бораётган экскаватор Юнусобод тумани 2-даҳа 40-уй ёнидан ўтган ўрта босимли ер ости газ қувурига шикаст етказиши натижасида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилган.
Натижада Юнусобод 2-даҳадаги 47 та кўп қаватли хонадон, 10 та улгуржи истеъмолчи, Юнусобод 3-даҳадаги 26 та кўп қаватли хонадон, 12 та улгуржи истеъмолчи ва Маликов кўчасидаги 40 та ерли хонадонда газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.
Айни вақтда “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунланганидан кейин газ таъминоти қайта тикланади.
Улашиш:
Шарҳлар