Юнусободда қидирувда бўлган шахс қўлга олинди

Foto: https://t.me/ubdd_uz/22928

2024-йил 26-сентябрь куни соат 12:35 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХБ 3-баталон ЙПХ инспекторлари томонидан Амир Темур кўчасида Malibu русумли автомобил тўхтатилиб, ҳайдовчи, 1998-йилда туғилган M.I.ning маълумотлари планшет мосламаси ёрдамида, махсус дастур орқали текширилганда, ушбу фуқаро тергов органларидан яшириниб юрганлиги сабабли қидирувдалиги маълум бўлган. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.И. Юнусобод тумани ИИО ФМБга топширилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.