Юнусободда интернет орқали наркотик дориларни реклама қилган ўсмирлар қўлга олинди

фото: гувд

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида вояга етмаганларнинг интернет тармоқлари орқали наркотик-дори дўконлари рекламасини тарқатиш билан шуғилланаётганлар фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда  пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Патрул хизмати ходимлари 6-ноябрь куни эрталаб соат 04:00 атрофида икки ўсмирни пайқаб қолишган. Текширув чоғида уларнинг қўлидақора бўёқ солинган пуркагичли қутилари, телефонларида дорихона дўконлари рекламаси акс эттирилган граффитилар туширилган жойларнинг фотосуратлари топилган. Ёшлар ҳар бир ёзув учун Телеграм мессенжери орқали 20 минг сўмдан таклиф қилинганини тан олди.

Ўсмирларнинг ота-оналарига фарзанд тарбияси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганликлари сабаб протоколлар тузилган. Иш материаллари Юнусобод туман судига топширилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.