Юрак-қон томир касалликлари мавжуд аҳоли эналаприл дориси билан бепул таъминланади

Лекарства
Источник: Roberto Sorin/unsplash.com

Президент “Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарор билан юрак-қон томир касалликларининг олдини олишда асосий йўналишлар белгиланди. Жумладан эҳтиёжманд аҳоли қатламлари зарур дори воситалари билан бепул таъминланади.

2022 йилдан бошлаб:

  • йилига бир марта 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган аҳолининг саломатлик профили (овқатланиш характери, тамакига қарамлик, тана вазни индекси, артериал босим, қондаги қанд ва холестерин даражаси ва бошқалар) баҳоланади;
  • 40 ёшдан ошганлар йилига камида бир марта скрининг текширувларидан ўтказилади;
  • юрак-қон томир касалликлари аниқланганларнинг ягона электрон реестри юритилади ва реестрдаги 200 мингдан зиёд аҳолига эналаприл (Enalapril) дори воситаси бепул берилади;
  • эҳтиёжга кўра туман (шаҳар) шифохоналари коагулометр ускунаси ва зарур реактивлар билан таъминланади.

2023 йил 1 январгача юрак-қон томир касалликлари хавф-стратификациясини баҳолаш учун мобил илова яратилади.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг ҳудудий филиалларида кардиология йўналишида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари босқичма-босқич 15 турдан 35 тургача оширилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.