Кўчада қизчага тегажоғлик қилган пенсионерга ҳукм ўқилди
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида М. И. (1960 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, пенсионер, муқаддам судланмаган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди, дея хабар беради Ўзбекистон Олий судининг телеграм-канали.
Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг судьяси С. Абдуғаниев раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ М. И. Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди. Ушбу модда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазони кўзда тутади.
Айбдорга Жиноят кодексининг 50-моддаси (озодликдан маҳрум қилиш) 6-қисми талабидан келиб чиққан ҳолда 5 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.
Шарҳлар