Кўзлари кўкарган бола ҳолати Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган

Кадр из видео
Фото: кадр из видео

Ижтимоий тармоқда кичик ёшдаги боланинг боғчага юзи ва кўзлари жароҳатланган ҳолда келганлиги ва уни отаси калтаклаганлигини айтиб бериши тасвирланган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

“Мурғак болага нисбатан бундай шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳолати Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинди. Дастлабки маълумотга кўра, мазкур зўравонлик факти Самарқанд вилояти Ургут туманида юз берган бўлиб, ҳозирда туман ИИБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, – дейилади хабарда. 

Болага нисбатан бундай ҳаракатга йўл қўйган шахслар ким бўлишидан қатъий назар қонунан жавоб бериши таъминланади.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.