Энди кам таъминланган оила болаларига нафақа тайинланиши учун онлайн ариза берилади

Фото: даракчи

Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин.

My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.

Болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлгангача), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади.

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган.

Талабгорлар ушбу хизматдан фойдаланиш учун:

  • my.gov.uz да рўйхатдан ўтиши;
  • тегишли хизматни танлаши;
  • ундаги сўровномани тўлдириши ва юбориши керак.

Хизматдан фойдаланиш бепул бўлиб, ариза “Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри” ахборот тизими томонидан ўрганилади.

Бунда ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдори аниқланади ва белгиланган мезонларга мослиги солиштирилади.

Шундан сўнг ижтимоий нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва ариза жавоби my.gov.uz орқали юборилади.

Мазкур хизмат Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан кўрсатилади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.