Рассомлик ва дизайн институтига янги ўқув биноси қуриб берилди
Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтига қўшимча 600 ўринли ўқув биноси қуриб битказилди, деб хабар бермоқда Бадиий академия бош илмий котиби Феруза Обиджонова.
2023 йилда Бадиий академия ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонасини илк стажёр-тадқиқотчилари муваффақиятли тамомлаган, уларга битирганлик тўғрисидаги сертификатлар топширилган.
Хабарга кўра, «рассомлик маҳорат устахонасига ўтказилган танлов натижаларига асосан 2024 йил учун навбатдаги 10 нафар стажёр ўқишга қабул қилинган ҳамда академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб интернатлари учун 2022-2023 йилларда 9 номдаги дастлабки ўқув адабиётлари чоп этилган».
Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Қорақалпоғистон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига бадиийлаштириш мақсадида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ рассоми, академик Жоллибай Изентаев номи берилган.
Шарҳлар