Канаданинг B2Gold Corp компанияси Ўзбекистонда олтин активларини харид қилиш учун имкониятларни кўриб чиқмоқда
Канаданинг B2Gold Corp компанияси Sabina Gold компаниясини сотиб олганидан кейин ҳам ўсишни кучайтириш учун олтин активларини сотиб олиш учун қўшимча имкониятларни кўриб чиқишини айтмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги ёзади.
Апрель ойида якунланган Sabina Gold компаниясининг 1,1 миллиард Канада долларига (832,1 миллион АҚШ доллари) B2Gold томонидан харид қилиниши хариди Sabina Gold компаниясининг Нунавут шаҳрида (Канада) қазиб олиниши 2025 йилда кутилаётган ўзлаштирилмаган Бэк-Ривер-Голд майдонини ўз ичига олади.
B2Gold ҳозирда Мали, Намибия ва Филиппинда ҳам олтин қазиб олмоқда. Компаниянинг бош директори Клайв Жонсоннинг айтишича, компания ҳозирда ишлаб чиқишда бўлган эмас, балки ишлаётган активларни кўриб чиқмоқда.
Унинг сўзларига кўра, B2Gold Финляндия, Ўзбекистон, Япония ва Африканинг бошқа ҳудудларида, жумладан, Кот-д’Ивуарда ҳам олтин қидирмоқда.
Бош директор компания айни пайтда қандайдир битимлар ҳақида музокаралар олиб боряптими ёки йўқлигини айтишдан бош тортди ва ҳозирча янги харидларни амалга ошириш учун вақт жадвали йўқлигини айтди.
Клайв Жонсон йирик ишлаб чиқарувчиларнинг бирлашувидан ажраладиган активлар салоҳиятини кўриб чиқишини билдирди.
«Биз, албатта, бошқа имкониятларни излаяпмиз ва сиз билганингиздек, ҳозир бир-бири билан бирлашаётган кўплаб йирик компаниялар бор, – дейди Жонсон. – Биз янги ривожланиш лойиҳаларини қўшмоқчи эмасмиз, балки бу йирик компанияларнинг баъзилари мезонларига жавоб бермайдиган ишлайдиган конларни кўриб чиқмоқдамиз».
Жонсон компаниянинг яхши нақд пул позициясига эга эканлигини таъкидлайди, бу эса унга кичикроқ ишлаб чиқарувчи билан бирлашиш каби вариантларни ҳам кўриб чиқиш имконини бериши мумкин.
«Бирор-бир ишлаб чиқаришга эга бўлган кичикроқ компаниялар бор, лекин каттароғи билан бирлашишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашлари ҳам мумкин «, – дея қўшимча қилади у.
Шарҳлар