Кармана туманида йирик кимё технопарки қурилмоқда
Президент Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятининг Кармана туманида барпо этилаётган «Зарафшон индустриал течнологй» кимё технопарки қурилиши билан танишди. Ушбу технопарк учун 130 гектар майдон ажратилиб, умумий қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган 18 лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Ҳозирга келиб 40 минг тонна ўлеум ва 170 минг тонна сульфат кислотаси ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга тушди.
Технопаркда сульфат кислотаси ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган иссиқликдан фойдаланган ҳолда энергия блоки қурилиб, корхона ўзини тўлиқ электр энергияси билан таъминлаш имконига эга бўлмоқда. Янги лойиҳалар доирасида 150 миллион долларлик 1 миллион тонна сульфат кислотаси, 120 миллион долларлик 50 минг тонна каустик сода ва 135 миллион долларлик фиталоцианин ишлаб чиқариш режалаштирилган.
Ҳозирда технопаркда 300 нафар киши ишламоқда, барча лойиҳалар амалга оширилгач, 2 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Технопаркнинг 2026-йилга келиб йиллик экспорт салоҳияти 30 миллион долларга етказилиши мўлжалланган. Шу ерда 2024-2030-йилларда “Навоиязот” АЖ негизида қиймати 5 миллиард долларлик 22 лойиҳа амалга оширилиши ҳам тақдим қилинди.
Президент экология талабларига риоя этиш ва заводларни углерод чиқиндиларини камайтирадиган ускуналар билан жиҳозлашни таъкидлади.
Шарҳлар