«Катта Дубулға» турнирида дюздочилар финалга йул олди
Тошкентда дзюдо бўйича ўтказилаётган «Катта Дубулға» турнирида Достон Рўзиев финалига йўлланма олганди. Спортчи ярим финалда туркиялик Йилдиз Салиҳни мағлуб этиб, олтин медаль учун грузиялик спортчи Гиорги Сарадашвили билан куч синашадиган бўлган эди. У бу жангда ҳам бўш келмасдан рақиби устидан ғалабага еришди. Бу орқали спортчи жаҳон ва Париж-2024 Олимпиада рейтинги учун қимматли бўлган 1000 очкони ёздириб қўйди.
“Гулҳаё Жўраева ҳам мўғулистонлик Сосарбарам Лхагвасуренга қарши кечган баҳсни ўз фойдасига ҳал этиб, финалга чиқди. Энди у франциялилик Амандине Бучард билан куч синашади. Алоҳида таъкидлаш керак, Жўраева “Катта Дубулғ” туркумидаги йирик мусобақанинг илк бор финалчисига айланди”, – дейилади хабарда.
Ўтиш баҳсида Сардор Нуриллаев қирғизистонлик Кубанчбек Аибек улуни мағлуб этиб, бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолган. Унинг медаль учун кечадиган баҳсдаги рақиби Бразилия вакили Виллиан Лима бўлади.
Шарҳлар