Тель-Авив—Самарқанд—Тошкент йўналишидаги авиақатнов мажбурий кечиктирилди
Uzbekistan Airways 1 октябрь куни HY304 Тель-Авив—Самарқанд—Тошкент йўналишидаги авиақатнов мажбурий кечиктирилганини маълум қилди.
“Яқин Шарқ ҳудудида вазиятнинг кескинлашуви ва Яқин Шарқ ҳаво ҳудудининг бир қисмининг ёпилиши, шунингдек, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш заруратини инобатга олган ҳолда, фақат 2024 йил 1 октябрь куни HY304 Тель-Авив — Самарқанд — Тошкент йўналишидаги авиақатнов мажбурий кечиктирилди”, — дейилади хабарда.
— Самарқандга етиб келиш тахминий вақти маҳаллий вақт билан соат 4:40 (2 октябрь)
— Тошкентга етиб келиш тахминий вақти маҳаллий вақт билан 6:35 (2 октябрь)
Улашиш:
Шарҳлар