Келгуси йили бинолари бузилган жисмоний ва юридик шахсларга компенсация учун 500 млрд сўм ажратиш режалаштирилди
Ҳукумат 2022 йилда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари олиб қўйилган жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш учун 500 млрд сўм ажратишни режалаштирмоқда. Ушбу таклиф Молия вазирлиги томонидан чоп этилган 2022 йил учун бюджет лойиҳасида тақдим этилган. Мазкур сумма ҳукумат захира фондининг 15 фоизини ташкил қилади, деб ёзади “Спутник” нашри.
Бундан олдин Адлия вазирлиги фуқароларни мажбурий кўчириш ва мулкдордан ер участкасини олиб қўйиш қандай шартларда амалга оширилишини тушунтириб берганди.
Хусусан, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга кўра, хусусий мулк ҳисобланган мулкни олиб қўйиш фақат мулкдорга унинг бозор қийматини ҳамда, агар қонун билан бошқаси кўзда тутилмаган бўлса, шундай олиб қўйиш муносабати билан мулкдорга етказилган зарарни тўлиқ қоплаб бериш шарти билангина амалга оширилади.
Шарҳлар