Ижтимоий шериклик муносабатлари мустаҳкамланмоқда

Ижтимоий шериклик муносабатлари мустаҳкамланмоқда

Ижтимоий шериклик муносабатлари мустаҳкамланмоқда
 
Президентимиз Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябридаги қўшма мажлисидаги маърузасида: «Фуқаролик жамияти институтларининг янада ривожланишга эришиш, амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг очиқ-ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлашда, уларнинг ролини кучайтиришда «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этади. Ушбу қонунда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш, гуманитар муаммоларни ҳал этиш, мамлакатимиз аҳолисини турли қатламларини ҳуқуқ ва эркинликлари, манфаатларини ҳимоя қилишда нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат тузилмалари билан ўзаро муносабатларидаги аниқ чегараларни белгилаш ва ташкилий-ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш каби масалалар бўйича ҳуқуқий нормалар кўзда тутилиши даркор», дея таъкидлаган эди.
 
Шу маънода «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши ижтимоий шериклик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишда давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан, тармоқ, ҳудудий дастурларни, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига даҳлдор бўлган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашда муҳим омил бўлди.
 
Бизда маҳалла қадимдан турли ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш билан бирга давлат аҳамиятига эга бўлган масалалар билан шуғулланиб келган.
 
Мустақиллик тараққиётимиз йилларида Юртбошимиз ташаббуси билан ижтимоий шерикликнинг ҳуқуқий асослари шакллантирила бошлади. Хусусан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, маҳалла институти фаолиятини такомиллаширишга йўналтирилган Президент фармонлари билан давлат бошқаруви органларининг айрим ваколатлари маҳаллаларга берилиб, уларга зарур маблағлар ажратилди. Шу жумладан, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, кўп болали оилаларга нафақалар бериш каби масалаларни маҳаллалар томонидан давлат маблағлари ҳисобига амалга ошириш тартиб-тамойиллари жорий этилди.     
 
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари томонидан ижтимоий фойдали фаолият билан шуғулланувчи хотин-қизлар, ёшлар ташкилотлари, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва жамият учун муҳим бўлган соҳаларда фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида тегишли ҳужжатлар қабул қилиниб, уларга зарур шарт-шароит яратилиб, бу соҳадаги муносабатлар барқарор асосга эга бўлди.
 
Ижтимоий фойдали лойиҳаларни амалга ошираётган ННТ давлат томонидан қўллаб-қувватланиши уларни уларни давлат органлари билан ҳамкорлик килишга рағбарлантиради. Бу ўз навбатида жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги муаммоларни ҳал қилишда давлатнинг имкониятларини тўлдиради.
 
Шунинг учун ҳам қонуннинг 12 моддасида ижтимоий шерикликни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг муҳим жиҳатлари назарда тутилган.
 
Булар ННТларга турли ёрдам кўрсатаётган юридик ва жисмоний шахсларга қатор имтиёзлар ва моддий-молиявий кўмак беришни ҳуқуқий асосларини шакллантиради.
 
Хулоса қилиб айтганда, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш, ижтимоий масалаларни ҳал қилиш, аҳоли турли қатламларининг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда ННТ давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашга замин яратмоқда.
 
Улуғбек Асроров «Туркистон-пресс» мухбири
 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.