Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Тошкентга келди
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Тошкентга келди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мартабали меҳмоннинг мамлакатимиз ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидов билан музокараси бошланди.
Учрашувда минтақавий хавфсизлик, таълим, иқлим ўзгариши, икки томонлама савдо ҳамда бизнес алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар