Ички ишлар органлари тез фурсатда дронлардан фойдаланишни бошлайди

Фото: УзА

Мамлакатда аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ички ишлар органлари зиммасидаги энг масъулиятли вазифа. Бу борада соҳага замонавий ахборот технологияларининг кенг жорий этилиши, ходимларнинг касбий кўникмалари ошириб борилиши муҳим, деб ёзмоқда УзА.

“Айни шу мақсадда тизим ходимларига енгиллик яратиш мақсадида учувчисиз учиш қурилмалари жорий қилинмоқда.  Ушбу қурилма ИИОга  фавқулодда вазият ҳақида тезкор маълумот олиш ва қисқа фурсатларда бартараф этиш имконини  беради, вақтни ва ресурсларни тежайди, харажатларни камайтиради”, – дейилади хабарда.    

Ҳар куни кимдир ишга, яна кимдир кундалик турмуш ташвиши билан кўчага отланади.  Хоҳ кундузи, хоҳ тунда бўлсин кунимиз хотиржамликда ўтаётгани ҳам катта бахт аслида. Албатта, жорий этилаётган мазкур рақамли тизим худудларда  осойишталикни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.