Тоқаев Мирзиёевга сув тошқинлари билан боғлиқ ёрдам учун миннатдорчилик билдирди

Фото: zakon.kz

23 апрель куни Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга телефон қилди.

Қозоғистон президенти тошқиндан жабр кўрган қозоғистонликларга кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами учун Ўзбекистон раҳбари ва халқига миннатдорлик билдирди.

15 та йирик юк машинасида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар устки кийимлари, кўрпа-тўшаклар, ёстиқлар, гигиена воситалари, махсус жиҳозлар ўрнатилган чодирлар ва резина қайиқлар тўпламлари бўлган.

Давлат раҳбарлари, шунингдек, Қозоғистон-Ўзбекистон стратегик шериклигини мустаҳкамлаш, эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди, минтақавий ва халқаро кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашди.

Аввалроқ Қозоғистонда 634 та нефт қазиб олиш қудуғи сув тошқинлари туфайли тўхтатилгани ҳақида ёзган эдик.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.