Қозоғистонда 634 та нефт қазиб олиш қудуғи сув тошқинлари туфайли тўхтатилди

Фото: AP

Қозоғистоннинг икки вилоятидаги нефт қазиб олувчи корхоналар йирик сув тошқинлари туфайли 634 та қудуқнинг ишлашини тўхтатиб қўйди, нефт қазиб олишнинг умумий йўқотилиши 16 минг тоннани ташкил этган. Бу ҳақда Республика Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Мамлакатдаги сув тошқини туфайли Ақтўбе ва Атирау вилоятларидаги бир қатор нефт қазиб олувчи корхоналарда 634 та қудуқнинг иши тўхтатилди ва нефт қазиб олишнинг умумий йўқотилиши 16 минг тоннани ташкил қилди”, — дейилади хабарда.

Бошқарма маълумотларига кўра, ҳозирда 141 қудуқнинг ишлаши тикланган, 493 қудуқда эса қазиб олиш тўхтатилган.

Айни пайтда мутахассислар томонидан сув чиқариш, тупроқ билан тўлдириш, қудуқларни қувватсизлантириш ва муҳрлаш ишлари олиб борилмоқда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.