Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг сенатор этиб сайланиши кейинга қолдирилди

Фото: Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарорининг ижросини кейинга қолдириш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

“Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг “Тошкент шаҳрида бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайловини ўтказиш тўғрисида” 2024 йил 1 июлдаги 1342-сон қарори ижроси кейинга қолдирилсин”, — дейилади ҳужжат матнида.

Бунга “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг сайловини ўтказиш бўйича Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг қўшма мажлисига тайёргарлик кўришда қўшимча ташкилий масалаларни ҳал этиш зарурати вужудга келганлиги” сабаб қилиб келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар Кенгашининг 104-сессиясида Тошкент шаҳрининг амалдаги ҳокими Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан мазкур вакиллик органига депутат этиб сайланган эди.

Мавзуга доир: Шавкат Умурзоқовнинг шаҳар Кенгаши депутати этиб сайлангани қонунийми

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.