КХДР ташқи ишлар вазири Россия Украинада «муқаддас уруш» олиб бораётганини айтди
«Махсус ҳарбий операция бошидан буюк Ким Чен Ин бизга ҳеч кимга қарамасдан Россия армияси ва халқига уларнинг муқаддас урушида доимий ва кучли ёрдам кўрсатишни буюрган эди», деди Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Чхве Сон Хи Сергей Лавров билан музокаралар чоғида.
Музокара қисмининг видеоси Россия ташқи ишлар вазирлигининг YouTube каналида эълон қилинди.
Чхве Сон Хи Россия армияси ва халқи давлатининг суверен ҳуқуқлари ва хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги «муқаддас кураш»да ғалаба қозонишига ишонч билдирди ва Шимолий Корея «ғалаба кунигача рус дўстлари билан бирга мустаҳкам туришини» таъкидлади.
Улашиш:
Шарҳлар