Ўзбекистонда қайси касб эгалари энг кўп маош олади
2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистондаги ўртача ойлик номинал иш ҳақи 4 млн 551 минг сўмни ташкил этган. Энг кўп ойлик олувчилар – молия ва суғурта соҳаси ходимлари бўлиб, улар ўртача 13 миллиондан кўпроқ маош олмоқда.
“Энг кам ойлик эса таълим ва тиббиёт соҳасига тегишли бўлиб, улар 3 млн атрофида маош олмоқда”, – дейилади хабарда.
Ўтган йил якунлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдори соҳалар кесимида қуйидагича:
- молия ва суғурта фаолиятида – 13,3 миллион сўм
- ахборот ва алоқа соҳасида –10,6 млн
- ташиш ва сақлаш соҳасида – 6,9 млн
- саноат соҳасида – 5,6 млн
- қурилиш соҳасида – 5,2 млн
- савдо соҳасида – 4,9 млн
- яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида – 3,9 млн
- санъат, кўнгил очиш ва дам олиш соҳасида – 3,7 млн
- таълим соҳасида – 3,1 млн
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 3 млн.
Улашиш:
Шарҳлар