58-халқаро кимё олимпиадаси 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказилади
58-халқаро кимё олимпиадаси 2026 йилда Ўзбекистонда ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги № 446-Ғ фармойишида айтилган.
Олимпиада мамлакат пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Ҳукумат фармойишига мувофиқ:
- 2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 58-халқаро кимё олимпиадасига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг таркиби;
- 2026 йил Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган 58-халқаро кимё олимпиадасига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.
Ташкилий қўмитанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:
- Олимпиадани мамлакатимизда ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш;
- Халқаро кимё олимпиадасининг Бошқарув қўмитаси талабларига мувофиқ Олимпиадага тайёргарликнинг бош режаси, дастури ва логотипини ишлаб чиқиш, уларни тасдиқлаш ҳамда сайтини яратиш;
- Олимпиадани юқори савияда ташкил этиш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар ишини мувофиқлаштириб бориш;
- Олимпиадани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича харажатлар сметасини тасдиқлаш;
- Олимпиадани ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур мутахассис кадрларни тайёрлаш ҳамда экспертларни жалб этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
- маҳаллий ва хорижий экспертларни шартнома асосида жалб қилган ҳолда, Олимпиаданинг Илмий қўмитаси таркибини тасдиқлаш;
- Олимпиаданинг Бошдарув қўмитаси раҳбарияти бошчилигидаги делегациянинг Тошкент шаҳрига ташрифини ташкил этиш;
- 2024 йил Саудия Арабистони ва 2025 йил Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган 56- ҳамда 57-халқаро кимё олимпиадаларини ташкил этиш бўйича амалий тажрибасини чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида Ўзбекистон делегациясини шакллантириш ҳамда халқаро олимпиадаларга юбориш;
- Олимпиадани ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича барча масалаларни ва юзага келадиган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш.
Ташкилий қўмита Олимпиадани юқори савияда ўтказиш учун масъул ҳисобланади.
Улашиш:
Шарҳлар