Андижонда боғча тарбиячиси боланинг юзига бир неча марта тарсаки урди

Фото: Кадр из видео

ОАВларда “Андижондаги боғчада тарбиячи болани калтаклади” сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан Болалар омбудсмани суриштирув ишларини бошлади.

Аниқланишича, жорий йилнинг 20 май куни Андижон вилояти ИИБга 1986-йилда туғилган Ў.Х. (эркак) мурожаат қилиб, 18 май куни 2019 йилда туғилган фарзанди М.А. (ўғил бола) Андижон шаҳрида жойлашган нодавлат таълим муассасаси тарбиячиси Ф. Ғ. (аёл) фарзандини юзига бир неча бор тарсаки урганлигини айтган.

Ҳозирда тарбиячининг ҳаракатлари юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Бу борада қўшимча маълумот берилади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.