Тошкентнинг Сергели туманидаги кўча бир ойга ёпилади
29 майдан 30 майга ўтар кечаси 510 метр эскирган иссиқлик қувурини алмаштириш ишлари бошланади. Шу муносабат билан Сергели туманидаги айрим йўлларнинг қатнов қисми ёпилади. Бу ҳақда Veolia Energy компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Йўл ҳаракати чеклови “Обиҳаёт” кўчаси бўйлаб Сергели ярмаркаси чорраҳасидан “Ҳавас” супермаркетигача бўлади.
Иш ҳажми катта бўлгани сабабли қувур алмаштириш ишлари учун тахминан бир ой вақт кетади. Ҳайдовчилардан ушбу даврда айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.
Улашиш:
Шарҳлар