KOICA агентлиги IT Park салоҳиятини ошириш мақсадида 4,5 млн доллар миқдорида грант ажратади
16 декабрь куни Сеулга ташриф доирасида Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири Шерзод Шерматовнинг Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) президентининг ўринбосари Им Чжон Хи билан учрашуви ўтказилди.
Учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш доирасида ахборот технологиялари ва стартапларни қўллаб-қувватлаш соҳасида янги лойиҳаларни йўлга қўйиш, стартап экотизимини ва ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш бўйича Корея технопарклари билан ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, инкубация ва акселерация дастурларини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Корея Республикасининг Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Ўзбекистон Республикасининг Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси (IT Park), “Ўзбекистонда ИТ-Паркнинг барқарор ривожланиши асосларини шакллантириш ва салоҳиятини ошириш” лойиҳаси бўйича бир қатор муҳокамалар ўтказдилар.
Шу билан бирга, учрашув давомида Корея Республикасининг Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва Ўзбекистон Республикасининг Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси (IT Park), ўртасида “Ўзбекистонда ИТ-Паркнинг барқарор ривожланиши асосларини шакллантириш ва салоҳиятини ошириш” лойиҳаси бўйича муҳокама Баёни имзоланди.
Бунга асосан KOICA Ўзбекистондаги IT Park салоҳиятини оширишга 4,5 миллион доллар грант ажратади, дейилади хабарда.
Шарҳлар