Bo'limsiz

Конфет қоғозларидаги гиёҳвандлик моддалари

Фото: Хоразм вилояти божхона бошқармаси

Гиёҳвандлик воситаларининг яширин айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда. Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда, “Урганч халқаро аэропорти” яқинида тезкор тадбир ўтказишди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар беряпти.

Фото: Хоразм вилояти божхона бошқармаси

«Ўтказилган тезкор тадбир давомида, юртимизга учиб келган фуқаро С.А. томонидан конфетлар орасида яширинча олиб келинган 10 дона целофан пакетчалардаги ўрами билан оғирлиги 175 граммга тенг бўлган “героин” гиёвандлик воситаси ҳамда 16 дона целофан пакетчалардаги ўрами билан оғирлиги 405 граммга тенг бўлган “гашиш” гиёвандлик воситасини фуқаро М.А. қабул қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди», – дейилади хабарда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иш қўзғатилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.