Хамас делегацияси ҳужумларни тўхтатиш ҳақида музокаралар учун Коҳирага келади

США также выделяют на гумпомощь Газе $1 млрд
источник: ridus.ru

Хамас исломий гуруҳи вакилларидан иборат делегация Ғазо секторида ҳужумларни тўхтатиш бўйича музокаралар олиб бориш учун Қоҳирага боради. Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар беради.

Агентлик маълумотларига кўра, делегация 29 апрель, душанба куни Мисрга ташриф буюради. Улар Хамас томонидан Қатар ва Миср воситачиларига тақдим этган ҳужумларни тўхтатиш таклифи ҳамда Исроилнинг Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш вариантларига муносабатини муҳокама қилади.

Хамас шанба куни тақдим этилган Ғазо секторида босқичма-босқич сулҳ тузиш бўйича Исроилнинг сўнгги таклифига жавоб бериши кутилмоқда.

Reuters агентлигининг хабар беришича, бунга Исроил қамоқхоналарида сақланаётган фаластинликларни озод қилиш эвазига 40 га яқин гаровга олинганларни озод қилиш ҳақидаги келишув ҳам бор.

Бундан ташқари, сулҳнинг иккинчи босқичи тақдим этилди, у “барқарор осойишталик даври”ни ўз ичига олади –Хамаснинг доимий ўт очишни тўхтатиш талабига Исроилнинг муроса жавоби.

Нашрнинг ёзишича, биринчи босқичдан сўнг Исроил Ғазо секторининг жануби ва шимоли ўртасида эркин ҳаракатланиш ва Исроил қўшинларини Ғазо секторидан қисман олиб чиқиб кетиш имконини беради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.