Хумо Аренадаги «Macan» концертида одамларнинг билети сохта бўлганми

Фото: iticket.uz

Кеча айрим ижтимоий тармоқларда “Айни дамда Хумо Аренада «Macan» концерт дастурига кўпчиликни билети сохта экан” сарлавҳаси остида тарқалган видеотасвирларга изоҳ берилди.

Пойтахтдаги “Хумо арена” саройида хонанда “Масаn”нинг бўлиб ўтган концерт дастурига Миллий гвардия ходимлари жалб қилинган. Ушбу концертга  киришдаги чипталар текшируви жараёни эса “Iticket” ходимлари томонидан махсус сканер қурилмасининг “QR-код”и орқали текширилиб киритилган. Аммо баъзи бир фуқаролар қурилмани алдашга уринган ва аввал саройга кириб бўлган танишларининг чипталари билан такроран киришга уринишган. Бундай чипталарга эга бўлган фуқаролар назорат ўтиш жойидан ичкарига қўйилмаган.

Миллий гвардия ва ички ишлар ходимлари томонидан ушбу фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилган ва жамоат тартиби сақланган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.