Ўзбекистонда консертлар миллий анъаналарга мослиги жиҳатидан текширилиши мумкин

Фото: qoqon.uz

Ўзбекистон Маданият вазирлиги концертлар ўтказишнинг янги тартибини жорий қилишни таклиф этмоқда, у сценарийларни миллий қадриятлар ва анъаналарга мувофиқлик бўйича текширишни назарда тутади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида айтилади.

Унда қайд этилишича, концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи тадбир ташкилотчиси  “Ўзбекконцерт” давлат муассасасига ўтказиладиган концерт-томоша тадбирининг батафсил тафсилотларигача ёритиб берилган аниқ сценарийсини тақдим этади.

Тақдим этилган ҳужжатлар муассасага келиб тушган кундан эътиборан “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ҳузуридаги Эксперт комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Эксперт комиссияси ҳужжатларни кўриб чиқишда:

  • тадбир дастури ёки сценарийсининг ғоявий-бадиий савиясига;
  • намойиш этилиши режалаштирилган репертуарнинг миллий анъаналар ва умумбашарий қадриятларга мос келишига;
  • тадбир дастури ёки сценарийсида Ватанга садоқат, Она юртга муҳаббат каби туйғуларнинг акс эттирилганлигига эътибор қаратилиши лозим.

Эксперт комиссияси томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан талабгорга рухсатнома бериш ёки уни беришни рад этиш тўғрисида тегишли хулоса Эксперт комиссияси йиғилишининг баёни билан тасдиқланади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.